Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:08

“Ал-Қоида” АҚШда янги террор актларини амалга оширишни режалаштирмоқда


Бек Нормуҳаммад

2001 йил 11 сентябрга қадар йигирмага яқин одам деярли бир вақтда тўрт самолëтни йўловчилари билан бирга олиб қочиб, улардан ҳужум воситаси сифатида фойдаланишлари мумкинлигини ҳеч ким ҳаëлига ҳам келтирмаган бўлса керак. Америка разведка идоралари қўлга киритган сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир ўша мудҳиш ҳужумларни содир этганида айбланëтган “Ал-Қоида” тармоғи АҚШ ларида квартираларни ижарага олиб уларда порлашлар уйиштиришни режалаштирмоқда.

АҚШ разведка хизматлари “Ал-Қоида” тармоғи аъзоларининг ўзаро алоқаларини яширинча кузатиш орқали, ҳозир террорчилар қўшма штатларда 11-сентябрдагидан ҳам йирикроқ ҳужумларга тайëрланаëтганларидан дарак берувчи маълумотларни қўлга киритишга муваффақ бўлишди. АҚШ расмийларининг сўзларига кўра, бу 11-сентябрь ҳодисаларидан кейин қўлга киритилган, террорчиларик фаолиятига оид энг ишончли маълумотлардир.

Бироқ, бу маълумотларни биринчи бўлиб ошкор қилган New York Times газетасининг ëзишича, қўлга киритилган маълумотлар умумий бўлиб, улар асосида ҳужумларнинг қачон, қаерда ва қандай қилиб амалга оширилишиига доир бирор таҳмин қилиш қийиндир.

Газетага ушбу маълумотларни тақдим этган АҚШ разведка хизматлари вакилларининг сўзларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида АҚШ га қарши ҳужумлар қилиниши ҳақидаги умумий харакетрга эга бўлган маълумотлар қўлган киритилган. Бироқ улар жуда мавҳум бўлгани боис, Вашингтон янги террор ҳужумлари таҳликасига доир огоҳлантириш қилмаслик ҳақидаги қарорга келган.

Разведка хизматлари вакилларининг сўзларига кўра, ҳозир “Ал-Қоида” тармоғи айғоқчилари орасида кузатилаëтган “жонланиш”, 11-сентябрь ҳужумларидан олдин террорчилар орасида кузатилган “фаоллик”ни эслатади.

Номининг эълон этилмаслигини сўраган разведка идораси вакилининг айтишича, ҳозир махсус хизматлар вазият ҳақида чуқурроқ тасаввурга эга бўлиш учун “Ал-Қаида” айғоқчилари орасидаги маълмуот аламашувини кузатиб боришмоқда. У шунингдек, қўлга киритилган маълумотлар, ҳужумларни шунингдек, Европада ва Арабистон яриморолида амалга ошириш режалаштирилаëтганидан далолат бераëтгани, ҳамда “Ал-Қоида”нинг режаларига оид маъулумотлардан баъзилари Афғонистонда қўлга олинган жангарилардан олинганини билдирди.

Бироқ разведка ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари расмийларнинг New York Times газетасига айтишларича, “Ал- Қоида” бугунга келиб анча заифлашганига, тармоқ Афғонистонда кучли зарба олганига, ҳамда қўшма штатлар терроризмга қарши курашни кучайтириаëтганларига қарамай, Вашингтон “Ал-Қаида”нинг кейинги қадамини башорат қилишга ожиздир. Расмийлар аниқ билган бирдан-бир нарса, келгусида янги ҳужумлар бўлиши муқаррар эканидир.

Ўтган ҳафта АҚШ президенти Жорж Буш 11-сентябрь ҳужумларидан олдин, уларнинг содир этилиши ҳусусдаги маълумотларга эга бўлгани ва АҚШ ҳукумати разведка маълумотларини умумлаштириб, уларни таҳлил қилиш орқали фожеаларнинг олдини ололмаганида айбланди.

Пайшанба куни АҚШ вице-президенти Дик Чейни бу айбловларга жавоб берар экан, қўшимча ва ҳатто олдингиларидан ҳам йирикроқ ҳужумларнинг амалга оширилиши таҳликаси ҳамон мавжуд эканини таъкидлаб ўтди.

Шанба куни, Буш маъмурияти устига ëғилган танқид тўлқини авжига чиққанида, ахборот боқшармалари Марказий Разведка бошқармасининг Терроризмга қарши кураш маркази раҳбари Кофер Блэк вазифасидан озод этилиб,бошқа ишга ўтказилгани ҳақида хабар қилишди.

Америкадаги ABC телеканалининг маълум қилишича Блэк, 11-сентябрдан олдин АҚШ разведка идоралари орасидаги фаолиятни мувофиқлаштира олмагани учун ишидан озод этилган. Кузатувчиларнинг фирига кўра, келаси кунларда разведка идораларининг бошқа мансабдорлари ҳам курсиларидан айрилишлари эҳтимоли бор.

Бироқ АҚШда нашр этиладиган Washington Post газетасининг ëзишича, сўнгги уч йил давомида Разведка бошқармасининг Терроризмга қарши кураш марказини бошқариб келган Блэк одатдаги ротацияга кўра бошқа ишга ўтказилган.

Ҳўш, Буш маъмурияти нимада айбланмоқда.

Яқинда мабтуотда Буш маъмуриятига 1999 йилда Марказий разведка бошқармаси таркибига кирувчи Миллий разведка кенгаши томонидан ҳозирланган маҳсус ҳисобот тақдим этилгани ва унда “Ал-Қоида” билан боғлиқ террорчилар тижорий самолиëтларни олиб қочиб, уларни Пентагон, Оқ Уй ва Марказий разведка бошқармаси қароргоҳларига бориб уришни режалаштирганлари қайд этилгани ҳақида хабарлар тарқатишди. Бундан ташқари, Оқ уй маъмуриятининг юқори мартабали расмийси Washinton Post газетасига “ўта маҳфий” муҳри қўйилган “Бин Ладен АҚШ га қарши ҳужумлар ўтказиш режасида” номи остидаги маълумотнома Бушнинг столига 2001-йил 6-августда қўйилганини билдирди. Ҳужжатда Усама бин Ладен ва унинг тарафдорлари Америкаликларга қарши урушларини Америка тупроғига кўчириш ниятида эканлари қайд этилган.

11-сентябрь ҳодисаларидан сўнг терроризмга қарши кураш ташаббуслари билан америкаликлар орасида мисли кўрилмаган шуҳрат қозонган Жорж Бушнинг рейтинги, ушбу маълумтлар ошкор бўлганидан сўнг, жиддий равишда тушиб кетди. Ахборот агентликларининг хабарларига кўра, сўнгги сўровлар америкаликларнинг 57 фоизи Бушга бўлган муносабатларини салбий томон ўзгартирганларини кўрсатган.

Жума куни республикачи президент ўзини ҳимоя қилиб, демократларнинг 11 сентябрдан олдин Оқ уй разведка идораларининг фаолиятини кўнгилдагидек бошқара олмагани борасидаги танқидларини қайтаришга уринди.

“Агар мен душман ўша куни самолëтлардан қотиллик содир этиш мақсадида фойдаланиши мумкин эканнлигини билганимда, Америка халқини ҳимоя қилиш учун салоҳиятларим доирасида бўлган барча чораларни кўрган бўлар эдим”, деди Буш ўтган ҳафта оҳирида қилган чиқишларидан бирида.
XS
SM
MD
LG