Линклар

АҚШ ва Буюк Британиялик олимлари гуруҳи сичқон ген кодини тузиш борсидаги тадқиқотларини ниҳоясига етказишди.


Бек Нормуҳаммад

Мутахассисларнинг фикрига кўра, барча учун ошкор этилган маълумотлар, одам геномини ўрганишга катта ëрдам бериши мумкин. Олимлар икки биологик турни бевосита таққослаш ва улар орасида ўхшаш генларни топиш имконига эга бўлишади.
Аслида, сичқон гени бундан сал олдинроқ, америкадаги ҳусусий ширкат томонидан тузилган эди. Бироқ олинган маълумотлар олимлар учун ëпиқ бўлиб, улардан фойдаланиш учун пул тўлаш керак бўлган. АҚШ Милий саломатлик институти ва Буюк Британиянинг Веллком жамғармаси томонидан ажратилган маблағ ҳисобога ўтказилган янги тадқиқотлар натижалари Интернетга қўйиглан бўлиб, улар барча учун очиқдир. Сичқон генини тузиш жараëни бор йўғи бир йил вақт олди. Олимларнинг сўзларига кўра, сичқондаги 20 жуфт хромосома коди 2,7 миллиард “ҳарфдан” иборат.
Тадқиқотчиларнинг айтишларича, сичқон генларига оид билимлар ëрдамида одам генига доир маълумотларни тезроқ аниқлаш мумкин бўлади. Одам генини тузиш устидаги тадқиқотларни келаси йил апрел ойигача якунлаш режалаштирилмоқда.
XS
SM
MD
LG