Линклар

logo-print

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Камол Харозий Ҳиндистонлик ҳамкасби Жасванд Синг билан музокаралар олиб бориш учун Деҳлига ташриф буюрди.


Хабарларга қараганда, Эрон-Ҳиндистон музокараларида Афғонистондаги вазият, шу жумладан, мамлакатни қайта қуриш учун кўрсатиладиган ëрдамлар муҳокама қилиниши кутилади. Эрон ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлари Эрон-Ҳиндистон иқтисодий ҳамкорлик қўшма коммисиясининг йиғинига раисдошлик қилиш масаласини ҳам кўриб чиқадилар. Ўтган йил ноябр ойида Афғонистонда Толиблар режими хокимиятдан четлаштирилишидан олдин Эрон, Ҳиндистон ва Россия бирлашган шимол иттифоқи кучларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади.
XS
SM
MD
LG