Линклар

Бугун Европа иттифоқининг ташқи ишлар бўйича коммисари Крис Патен 2 кунлик ташриф билан Кобулга келди.


Афғонистон ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулла Патенни кутиб олди. Патеннинг Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбари Ҳомид Карзай ҳамда Лоя Жирға кенгашини тузаëтган коммисия аъзолари билан учрашиши кутилади. Патен Кобулдаги халқаро хавфсизлик кучлари қўмондони, Британия генерали Жон МкКол билан ҳам кўришади. Патен эртага Афғонистоннинг собиқ қироли Муҳаммад Зоҳиршоҳ билан учрашишни режалаган. 15 давлат аъзо бўлган Европа иттифоқи Афғонистонга энг кўп молиявий ëрдам кўрсатаëтган томонлардан бири саналади.
XS
SM
MD
LG