Линклар

Бугун Тожикистон президент матбуот вакили Зафар Саидовнинг айтишига қараганда, Тожикистон ва Хитой ўртасида чегарани доимий белгилаш келишувига биноан, Тожикистон ўзининг шарқий Мурғоб вилоятидан тахминан 1.000 квадрат-километр ерни Хитойга топширишга рози бўлган.


Саидовнинг қайд этишича, Тожикистон ва Хитой ҳукуматлари келишувдан қаноат ҳосил қилишган. Тожикистон президенти Имомали Раҳмонов ўтган хафтада Хитойга қилган сафари давомида ушбу келишувга имзо чекди. Кеча Тожикистоннинг Хитой билан бўлган чегарасини қўриқлаëтган Россия чегара соқчилари июн ойи охирида чегара назоратини Тожикистон кучларига топширишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG