Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон миллий банк раиси Улан Сарбановнинг айтишига кўра, ҳукумат банк тизимини ислоҳ қилиш учун чора-тадбирлар кўрмоқда, жумладан, ўтган йил мобайнида молиявий муоаммоларга учраган 8 та йирик банк ëпилган.


Бухарестда Европа қайта тикланиш ва тараққиëт банкининг йиллик учрашувида чиқиш қилган Сарбановнинг айтишига қараганда, Қирғизистон банк тизими фақат 19 та банк билан кичиклигича қолмоқда, аммо, ҳукумат сиëсати соғлом молиявий муҳит яратишга ҳисса қўшган. Европа қайта тикланиш ва тараққиëт банкининг Бишкекдаги идораси бошлиғи Фернанд Пилонел, Қирғизистон ҳукуматининг банк секторини мустаҳкамлашга қаратилган сиëсатини юқори боҳолади. Унинг айтишига кўра, кичик безнисларни ривожлантириш ва молия секторини ислоҳ қилиш Европа қайта тикланиш ва тараққиëт банкининг диққат марказида туради.
XS
SM
MD
LG