Линклар

Бугун яна Кашмирда Хиндистон ва Покистон кучлари ўртасида отишмалар содир бўлди.


Хиндистон мудофаа вазирлиги расмий вакилининг айтишига кўра, Хиндистон кучлари Покистон позицияларини оғир қуроллардан ўққа тутган. Покистон расмий вакилининг айтишига қараганда, Хиндистон хужумлари оқибатида тинч ахолидан 3 одам халок бўлган. Хиндистон полициясининг билдиришича, бугун Кашмирда гумон этилган Исломий жангарилар ҳарбий постларга хужум қилгани натижасида Хиндистоннинг камида 2 аскари халок бўлган ва бошқа 6 аскари яраланган. Ҳозир Хиндистон бош вазири Атал Бехари Важпайи муҳолифат лидерлари билан можорода Хиндистоннинг навбатдаги харакатини мухокама қилмоқда. Покистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Азиз Аҳмадхон халқаро ҳамжамиятни икки мамлакат ўртасидаги кескинликни юмшатишга ëрдам беришга чақирди.
XS
SM
MD
LG