Линклар

logo-print

Россия Ғарбнинг муқобил нефт таъминотчиси ролига киришга уринмоқда


Бек Нормуҳаммад

Москвада АҚШ-Россия саммити бошланишига бор йўғи бир неча кун қолганида, Россия ОПЕК ташкилоти билан шусиз ҳам чекланган ҳамкорликни тўҳтатаëтганига ишора қилди.

Ўтган ҳафта жума куни Россия бош вазири Михаил Касьянов Россия, нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилотига кўмак бериш мақсадида эълон қилган нефт экспорти хажмларини қисқартириш дастурини тўхтатишини билдирди.

Россия нефт саноати раҳбарияти билан ўтказган учрашувлари якунида, Касянов, ҳукумат нефт экспортига қўйилган чекловларни босқичма-босқич қисқартириш ҳақидаги қарорга келганини айтди. Касьяновнинг сўзларига кўра, нефт экспортининг декабрдан олдинги ҳажмларига қайтиш жараëни икки ой давом этади.

АҚШ-Россия саммитига бир ҳафта қолганида қилинган бу баëнот, Москва Америка билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳақидагиниятида қатъий эканидан далолат беради. ОПЕК ташкилотига аъзо бўлмаган ва айни пайтда кўп нефт ишлаб чиқарувчи мамлакат сифатида Россия ўзини Ғарбнинг муқобил нефт таъминотчиси ролига солишга уринаëтгаëтган кўринади.

Шу ой бошларида Россия бош вазири Касьянов саноати тараққий этган саккиз давлат гуруҳига азъо мамлакатлар вазирлари учрашувида Москва жаҳон энергия ресурслари бозорининг кафили сифатида чиқишга тайëр эканини эълон қилган эди.

Буларнинг барчаси, Москвада ўтадиган саммитда, хафвсизлик ва қурол аслаҳалар устидан назорат билан боғлиқ масалалар қаторида, АҚШ ва Россия орасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масаласи ҳам кун тартибидаги энг асосий мавзулардан бири бўлшидан дарак бермоқда.

Бундан ташқари, Россия билан АҚШ энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканларидан, ўтган ой охирида Қўшма штатларнинг Москвадаги элчиси Вершбоу томонидан қилинган баëнот ҳам далолат беради. Ўшанда у Москва саммити давомида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масаласи иқтисодий ҳамкорлик билан боғлиқ мавзу доирасида кўриб чиқлишини айтган эди.

Бироқ, афтидан, Россия амалда нефтини экспорт қилиш соҳасида ҳеч қандай ўзгаришлар қилмай туриб, энергетика сиëсати йўналишларини ўзгартиришга киришган кўринади.

Кўпчилик таҳлилчилар, декбар ойида Россия ОПЕКнинг таклифига ëн босиб, оғир вазиятга тушиб қолган жаҳон нефт бозорини қутқариш мақсадида, кунига экспорт қилаëтган нефти ҳажмини қисқартиришга рози бўлганига қарамай, амалда бу борада ҳеч нарса қилмаганини таъкидламоқдалар.
Москва кунига экспорт қилаëтган нефт ҳажмини 150 минг баррелга қисқартиришга ваъда берган эди. Бироқ баъзи маълумотларга кўра, Россия амалда нефт қазиш ҳажмларини ҳам, уни экспорт қилиш ҳажмларини ҳам кенгайтирган. Шу йилнинг тўрт ойи мобайнида, олдинги йилнинг биринчи тўрт ойи билан таққослаганда, Россиянинг МДҲ дан ташқарига сотган нефти ҳажми 4 фоизга ўсган. Йил бошидан апрель ойига қадар нефт қазиш ҳажмлари эса 8.8 фоизга ўсган.

ОПЕК давлатлари Россия ўз ваъдасини бажарамаëтгани билан боғлиқ саволларни ўртага қўйганларида эса, Москва расмийлари, кўрсаткичларни ҳисоблашда фақат давлат назоратидаги қурувлар орқали экспорт қилинган нефтни инобата олганлари ва уларни ўтган йилнинг сўнгги чораги билан солиштирганларини даъво қилишмоқда.

Афтидан бундай “техникавий тушунмовчиликлар” натижасида Россиянинг ички нефт бозори тўлиб-тошиб кетган кўринади. Айни пайтда Россиядаги барча асосий нефт чиқарувчи компаниялар бу йил ҳам ишлаб чиқаришни кенгайтиришда давом этишмоқда. Мисол учун биргина ЮКОС компанияси йилнинг биринчи чораги давомида ишлаб чиқришни 17 фоизга кенгайтирган.

Россия жума куни қилган баëнот жаҳон нефт бозиридаги нарҳларга деярли таъсир қилмади. Гап шундаки, ҳозир бозорни кўпроқ Россия билан боғлиқ ташвишлар эмас, Яқин Шарқдаги кескинлик қизиқтирмоқда.

Бироқ агар Росия, ҳозир энергетика соҳасида ОПЕК билан эмас, АҚШ билан ҳамкорлик қилиш ниятида бўлса, бундай муносабатларнинг амалий аҳамиятга эга бўлиш-бўлмаслиги борасида фақат таҳмин қилиш мумкин. Россиядаги нефт компанияларининг ишлаб чиқаришга қўшимча молия ëтқазиш ҳақидаги қарори афтидан Қўма штатларнинг нефт сиëсатига мувофиқдир, чунки АҚШ ҳам жаҳон бозорига чиқарëтган нефт ҳажмини кенгайтирмоқда.
Афтидан Керемль ОПЕК олдида нефтни қисқартириш борасида мажбуриятлар олганига қарамай, Россия ўз нефт кампанияларига, улар буни қўллаб қувватлашлари ëки қўллаб қувватламасликларидан қатъий назар, босим кўрсатиб, экспорт ҳақида ўз қарорларини чиқариб келмоқда.
Россия ҳукумати мамлакатда бозор муносабатларини кенгайтириш ғоясига содиқ эканини таъкидлаëтганига қарамай, расмий Москва нефт соҳасидаги сиëсатини ўтказиш учун қурувларнинг давлат назоратида эканидан фойдаланиб келмоқда.
Вашингтон Москва саммити чоғида Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш таклифини қўллаб қувватлаши мумкин, бироқ бунга жавобан жаҳон бозори ҳам ўз нефт компанияларига кўпроқ эрк бериш ва ҳукуматлар ролини қисқартириш чораларини кўриш билан жавоб бериши мумкин.
XS
SM
MD
LG