Линклар

Қовурғаси синиб касалхонага ётқизилган Туркия Бош вазири Булант Эжевит бугун Анқара хастахонасида ўзининг коалиция бўйича ҳамроҳлари билан учрашди.


Улар Халқаро валюта жамғармаси ҳамда Европа Иттифоқи Туркияга қўяётган талабларни муҳокама этганлар. Мазкур талаблардан бири Туркияда ўлим жазосининг бекор қилинишидир ва буни Бош вазир Эжевит ҳам қўллаб-қувватламоқда. Бироқ Бош вазир ўринбосари Дайлат Бахжалига кўра курд бўлгинжиларига қарши кураш олиб боришда ўлим жазосининг роли муҳим. Докторларнинг айтишларича Эжевитнинг жисмоний аҳволи анча яҳшиланган ва у камида яна бир ҳафта касалхонада ётиши керак. Туркиядаги муҳолифат партиялари эса Эжевит истэъфосини талаб қилишмоқда.
XS
SM
MD
LG