Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэл бугун Вашингтонда Югославия ташқи ишлар вазири Горан Свиланович ҳамда мамлакат бош вазири Зоран Жинжичлар билан учрашади.


Улар Белград ва Хага халқаро трибунали ўртасида ҳамкорлик масалалларини муҳокама этадилар. Американинг Югославияга аталган 40 миллион долларлик ёрдам пакети ҳам ана шу ҳамкорликка боғлиқ бўлиб қолмоқда.Бугун Хага маҳкамасида хорват серблари еткачиси Милан Мартич иши муҳокама этилмоқда. У тўқсонинчи йиллар мобайнида Хорватиянинг Краина ўлкасида серб бўлмаган аҳолига қарши бирқатор жиноятлар содир этганликда айбланмоқда. Мартич ўтган ҳафта ўзини ихтиёрий равишда адлия қўлига топширган эди. У Хага трибунали томонидан қўйилаётган барча айбловларни инкор этмоқда.
XS
SM
MD
LG