Линклар

logo-print

Қирғизистонда 12 майдан буён давом этаётган норозилик намойиши иштирокчилари ҳукумат расмийлари билан музокаралардан сўнг Бишкек-Ош автотрассасини очиб беришди.


Намойишчилар, агар уларнинг талаблари бажарилмаса яна йўлни тўсиб қўяжакларини айтишмоқда. Муҳолифат тарафдорлари қўяётган талаблардан бири қирғиз депутати Азимбек Бекназаровга қўйилаётган жиноий айбловларнинг тўхтатилишидир. Шунингдек, улар март ойида мамлакат жанубида бўлиб ўтган намойишлар давомида оламонга қарата ўқ отишга буйруқ берган айрим салоҳиятли идора бошлиқлари истэъфосини талаб қилишмоқда. Ўшанда намойишчилар ва милиция ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида олти киши нобуд бўлди, 100 яқини оғир жароҳат олган эди.
XS
SM
MD
LG