Линклар

logo-print

Эртага АҚШ Президенти Жорж Буш расмий ташриф билан Берлинга келади.


Ташриф глоболизацияга қарши кескин намойишлар фонида ўтиши мумкин. Шу боисдан пойтахт Берлинда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳар полицияси матбуот мулозими Карштен Грайфенинг айтишича Президент Буш ташрифи давомида 10 мингга яқин полициячи пойтахт кўчаларини қўриқлаб туради. Иккинчи жаҳон уруши давридан буён Германияда ҳали ҳеч бир президентга бунчалик илтифот кўрсатилмаган. Германия ҳукумати ташриф давомида чап қанот радикал гуруҳлар фаолларининг чиқишларини олдини олиш мақсадида бундай хавфсизлик чораларини кўрмоқда. Маълумотларга кўра ҳозирда Германияда чап қанот радикал гуруҳларининг 2 мингга яқин фаоли мавжуд.
XS
SM
MD
LG