Линклар

АҚШ федерал қидирув бошқармаси директори Роберт Мюллернинг таъкидлашича яқин келажакда Америка Қўшма Штатлари қайтадан террорчи-камикадзелар учун нишон бўлиши мумкин.


Мюллерга кўра кучли фанатизм ғоялари билан сўғорилган террорчиларнинг ҳарактларини олдини олиш учун улар орасига агентларни киритиш анча мушкул. АҚШ вице-президенти Дик Чейни "Ал-қаида" террорчилари Америка ҳудудларида янги террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ҳозирлик кўраётгани ҳусусида разведка маълумотлари борлигини айтган. Бироқ, Чейнига кўра бу борада конкрет маълумотларни олиш имкони бўлмаяпти. АҚШ расмийларининг бундай баёнотлари Америкада 11 сентябр террорчилик ҳужумларини олдини олса бўлармиди деган савол атрофида тортишувлар қизиб бораётган бир пайтда айтилди.
XS
SM
MD
LG