Линклар

Исроил ўзини фаластин террорчиларидан ҳимоя этиш мақсадида мамлакатни Иордан дарёсининг ғарбий соҳили билан ажратувчи ҳудудлар бўйлаб катта девор қуриш ниятида.


Исроил мудофаа вазири Биньямин Бен-Элизарнинг таъкидлашича деворнинг умумий узунлиги 350 километр бўлиб, унинг биринчи 70 километри учун маблағ аллақачон ҳукумат томонидан ажратилган. Шунингдек, мамлакат қурилиш вазирлиги ғарбий соҳилда истиқомат қиладиган ёҳудийлар учун мингга яқин квартира қурилиши режалаштирилаётганини маълум қилди. Фаластин раҳбарияти аъзоси Саэб Эрекат Исроилнинг бу ҳаракатларини танқид остига олди. Эрекатга кўра Исроил Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яшовчи аҳоли ҳуқуқларини чеклаб, уларнинг эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG