Линклар

Исроилда ортодоксал диний партиялар намояндалари бўлган вазирлар истэъфога чиқарилиши ҳукумат таркибида таназзул холатни келтириб чиқарди.


Кеча Бош вазир Ариэл Шарон "Шас" партияси аъзолари бўлган тўрт вазирни, уларнинг ўринбосарлари билан бирга эгаллаб турган лавозимларидан четлаштирган эди. Бунинг натижаси ўлароқ ҳукумат таркибига кирувчи барча ортадоксал партия намояндалари ундан чиқажакларини айтишмоқда. Агар шундай бўладиган тақдирда Шароннинг "Кнессет"даги қўллаб-қувватловчилари иккига камайиши мумкин. Шунга қарамай "Шас" партияси етакчиси Эли Ишаи бу борада Шарон билан музокаралар олиб боришага тайёр эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG