Линклар

Бугун АҚШ президенти Жорж Буш ғарбий Европа ва Россияга бир ҳафталик сафарини бошлади.


Сафари давомида Буш, Москвада қуролларни қисқартиришга доир тарихий аҳамиятга эга бўлган шартномани имзолайди.
Бугун кечга яқин Буш Берлинга етиб бориши кутилмоқда. Вашингтондан учиб чиқиш арафасида, Буш Американинг Германия, Россия, Франция ва Италиядаги иттифоқдошларини
терроризмга қарши курашни сабот билан давом эттиришга чақиришини айтди.

“Гарчи бу борада маълум муваффақиятларга эришган бўлсакда, иттифоқдошларимиз
глобал террорга қарши курашни қаттиқ туриб давом эттиришлари зарур. АҚШ, Германия, Франция, Россия ëки Италия сингари эркинликка содиқ мамлакатларга қарши ҳамон таҳлика мавжуд ва иттифоқ сифатида биз глобал террорга қарши курашни давом эттиришимиз керак”, деди АҚШ президенти жумладан.

Эртага Германия канцлери Герхард Шредер билан музокаралар ўтказганидан сўнг, Буш Росия президенти Владимир Путин билан саммит ўтказиш учун Москвага йўл олади.
Буш билан Путин жума куни ядровий қуролларни қисқартиришга доир шартномани имзолашлари кутилмоқда.
БМТ нинг атроф- муҳитни муҳофаза қилиш дастури, агар халқаро ҳамжамият зудлик билан тегишли чораларни кўрмаса, келаси 30 йил давомида экалогияда рўй берадиган салбий ўзгаришлар миллионлаб одамларнинг ҳаëтларига таҳлика солиши мумкинлигини эълон қилди.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш дастури томонидан ҳозирланган ҳисоботда айтилишича, агар ривожланиш суратлари бугунгидек давом этса, 2032 йилга бориб, сайëрамиз аҳолисининг ярми сув тақчил бўлган зоналарда қолиши, ер сиртининг уч фоизи бетон ва асфальтга қопланиши ва табиатда сақланиб қолган ҳайвонлар турларининг 70 фоизи йўқолиш таҳликаси остида қолиши қайд этилган.
Қилинган прогнозларга қарамай, БМТ дастури директори Клаус Топфер, ҳужжатдда шунингдек келгусида содир бўлгадиган ижобий ўзгаришлар, жумладан ер юзида очарчилик муаммосининг ҳал этилиши кўрсатиб ўтилганини айтди.
XS
SM
MD
LG