Линклар

Озарбайжон пойтаҳти Бокуга борган Рим папаси Иоан Павел Икки мамлакатдаги турли динлар пешволарини зўравонликларга йўл қўймасликка чақирди.


Папа бугун Бокудаги президент саройида Озарбайжон раҳбари Ҳайдар Алиев билан учрашди. Шундан сўнг Ватикан раҳбари Тоғлиқ Қорабоғ урушда ҳалок бўлган аскарлар ҳотирасига ўрнатилган ëдгорликни зиëрат қилди.
Эртага Иоан Павел Икки Бокудаги марказий спорт саройида оммавий ободат маросимини ўтказади. Бундан ташқари у, мамлакатдаги турли динлар пеэволари билан учрашиши кутилмоқда.
Эртага папа Озарбайжон ташрифини якунлаб, сафарини Болгария билан давом эттиради.
XS
SM
MD
LG