Линклар

АҚШ армияси олий қўмондонлиги аъзоси генерал Томми Фрэнкс, келаси олти ой мобайнида Афғон армиясининг икки мингдан уч минггача ҳарбий хизматчиси тайëргарликдан ўтказилишини билдирди.


Фрэнкснинг сўзларига кўра, бу фақат бошланғич босқичда қилинадиган ишлар бўлиб, жараëн узоқ вақтга мўлжалланган.

Афғон ҳарбий хизматчиларини тайëрлаш ишлари билан америкалик ҳарбий мутахассислар шуғулланишмоқда. Уларга франциялик ҳарбийлар ëрдам беришаëтир.

Айни пайтда, Канада шу йилнинг июль-август ойларида Афғонистонда жойлаштирилган ҳарбийларининг асосий қисми олиб чиқилишини эълон қилишди.
XS
SM
MD
LG