Линклар

АҚШ давлат департаменти халқаро терроризм бўйича йиллик ҳисоботини эълон қилди.


Терроризмни қўллаб-қувватлаëтган давлатлар рўйҳатига бу йил ҳам олдинги йиллардагидек Ироқ, Эрон, Куба, Ливия, Шимолий Корея, Сурия ва Судан кирган.
Ҳисоботда, ўтган йил Эрон террорчиларга энг катта таянч кўрсатган мамлакат бўлгани қайд этилган.
Ҳужжатда Теҳрон Исроилда терактлар уйиштириб келган гуруҳларга ëрдам ҳажмларини кенгайтиргани қайд этилади. Ушбу ташкилотлар шунингдек, Ироқ билан Суриядан ëрдам олганлар.
Давлат департаментининг маълумотларига кўра, 2001- йилда террорчилар қўлидан уч ярим мингга яқин одам ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги 11-сентябрь ҳодисалари қурбонларидир.
Кеча Сенатда ўтган эшитишларда, АҚШ мудофаа вазири Доналд Рамсфелд террорчилар кимëвий, биологик ва ҳатто ядровий қуролларни қўлга киритишга қаратилган утинишларини давом эттиришларидан ҳеч қанча шубҳа йўқлигини айтди.
XS
SM
MD
LG