Линклар

Россия мудофаа вазири Сергей Иванов бугун Пекинда ўзининг хитойлик маслакдоши Чи Хаотян билан музокара олиб бормоқда.


Ҳар икки давлат ўртасида харбий ҳамкорликни кучайтириш музокараларнинг бош мавзуси экани айтилмоқда. Иванов шунингдек, Россия-Хитой харбий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссияси кенгашининг мажлисида иштирок этади. Кеча Россия мудофаа вазири Хитой Халқ Республикаси раиси Дзян Дзэмин билан учрашган эди. Учрашув давомида Сергей Иванов Хитой раҳбарини "НАТО-Россия" кенгаши тузилаётгани борасида маълумот берди. Ўз навбатида Дэян Дзэмин бу қарорни қўллаб-қувватлашини айтган. Бир неча кунлардан кейин Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг саммити очилади. Унда иштирок этиш учун Хитой ва Россия, шунингдек Марказий Осиёнинг тўрт давлати Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари таклиф этилган.
XS
SM
MD
LG