Линклар

logo-print

Бугун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ҳиндистон ва Покистондаги ваколатхонаси ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берди.


Унгача эса АҚШ, Буюк Британия ва бошқа ғарб давлатлари Ҳиндистон ва Покистонда яшаётган фуқароларини дарҳол бу мамлакатларни тарк этишларини сўраган. Улар Қашмир минтақасида уруш бошланишидан ҳавотирланиб ана шундай даъват билан чиқишди. Бугун Ҳиндистон мудофаа вазири Жорж Фернандес Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаронинг тинч якун топиши даргумон. Шунга қарамай минтақада уруш бошланиш хавфи йўқ деб таъкидлади. Ҳиндистон полициясининг таъкилашича, Жамму ва Қашмир штати маркази Шринагар шаҳрида Қашмир айирмачилари томонидан содир этилган ҳужумлар оқибатида бир киши ўлган, 13га яқини яраланган. Покистон ва Ҳиндистон чегараларида отишмалар тинмаяпти. Ҳозирда Қашмир минтақаси назорат чизиғининг ҳар икки тарафига миллионга яқин қўшин жалб этилган. Келгуси ҳафтада томонларни муросага чақириш мақсадида Жанубий Осиё минтақасига АҚШ мудофаа вазири Дональд Рамсфелд ва Давлат котиби ўринбосари Ричард Армитежларнинг келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG