Линклар

logo-print

Исроил қўшинлари фаластин территориясидаги Наблус шаҳри, ҳамда Иорданнинг ғарбий соҳилида жойлашган Балата қочқинлар лагерларидаги амалиëтларини давом эттиришмоқда.


Айни пайда ҳалқаро воситачилар Яқин Шарқ тинчлик жараëнини боши берк кўчадан чиқаришга қаратилган уринишларини тўхтатишмаяпди. Яқин Шарқ сафарини давом эттираëтган Европа иттифоқининг ташқи сиëсати учун маъсул Хавьер Солана Исроил ташқи ишлар вазири Шимон Перес билан учрашди. Учрашув якунида Солана Яқин Шарқ бўйича халқаро конференция июль ойининг ўрталарида ўтказилиши мумкинлигини билдирди.
Исорил ва Фаластин мухторияти раҳбарлари билан шунингдек АҚШнинг махсус вакили Уоильям Бернс ҳам музокаралар ўтказмоқда.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жорж Тенет Яқин Шарққа сафарини бошлаш олдидан Миср президенти Ҳусни Муборак билан музокаралар ўтказди. Минтақага сафари давомида Тенет фаластинликларнинг хавфсизлик хизматларини қайта ташкиллаштириш ишларида ëрдам кўрсатади.
Фаластин мухторияти раҳбари Ясир Арафат бугун Рамоллоҳдаги қароргоҳида қўшилмаган етти давлат ташқи ишлар вазирлари билан учрашди. Музокараларга оид тафсилотлар эълон этилмаган.
XS
SM
MD
LG