Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:11

АҚШда радиоактив хужум олди олинди.


Акрам Файзулло

АҚШ ҳарбийлари радиоактив бомба тайëрлаш ва уни АҚШда портлатишни режалаган “Ал Қаида” террор тармоғи аъзоси, АҚШ фуқаросини ҳибсда сақламоқдалар. Абдулла ал-Муҳожир 8 май куни Цюрихдан Чикаго аэропортига келганида қўлга олинди. У Покистонда бўлганидан кейин Америкага қайтаëтган эди. АҚШ расмийларининг айтишларича, ал-Мухожир Покистонда “Ал Қаида” томонидан плутоний ëки урандан радиоактив бомба тайëрлашга ўргатилган.

Гумон этилаëтган шахс, 31 ëшли Жосе Падея Нью Йоркда туғилган ва 4 ëшида оиласи билан Чикаго кўчган. Падея Чикаго безорилар тўдасининг аъзоси бўлган ва маълум муддатга озодликдан маҳрум этилган. У қачонлардир Ислом динини қабул қилган ва исмини Абдулла ал-Муҳожирга ўзгартирган. У пировардида Осиëга сафар қилган ва Усама бин Ладеннинг террор тармоғига қўшилган.

11 сентябр фожиаларидан бери АҚШ расмийлари яна бундай терактлар ва оммавий қирғин қуроллари билан хужумлар содир этилиши эҳтимоли тўғрисида огоҳлантириб келишмоқда. Душанба куни АҚШ адлия вазири Жон Ашкрофт Москва сафари давомида, Муҳожир қўлга туширилгани билан худди шундай бир хужум олди олинганини айтди:

“Ал-Муҳожир Қўшма Штатларга кираëтган пайтида қўлга олинди. Бунинг натижасида биз АҚШда радиоактив бомба портлатиш орқали террористик хужум содир этилишига йўл қўймадик”, – деди Ашкрофт.

Душанба куни АҚШ Федерал қидирув бюроси директори Роберт Молернинг айтишига қараганда, Муҳожир ва “Ал Қаида” тармоғи хужумни режалаштириш босқичида бўлишган ва радиоактив бомба тайëрлашга улгурмаганлар. АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Пол Волфовитз, террористик ташкилот ҳатто нишонни танлашга ҳам улгурмаганини айтиб ўтди:

“Бу дастлабки режалаштириш босқичларида бўлган ва нишон танланмагани аниқ. У Вашингтонни маълум даражада билишини айтди, аммо менимча пойтахтга хужум қилиш режаланмаган. Биз бу шахсни дастлабки режалаштириш босқичларида тўҳтатишга муваффақ бўлдик”, - деди Пол Волфовитз. Муҳожир дастлаб Американинг фуқоровий расмий амалдорлари назорати остида эди аммо душанба куни ҳарбийлар ихтиëрига топширилди. Волфовитз буни қуйидагича тушунтирар экан, Муҳожирга нисбатан унинг асл исмини қўллади:

“Уруш қонунларига кўра, Падеянинг фаолиятлари ва унинг “Ал Қаида” билан бўлган хамкорлиги уни душман жангчиси қилади. Шу сабабдан Жосе Падея мудофаа департментига топширилди”,- деди Волфовитз. Муҳожир ҳарбий хибсхонада ушлаб турилган бўлсада у пировардида қайси органда -фуқаровий ëки ҳарбий маҳкамада суд қилинадими, бу ҳозирча аниқ эмас. Буш фақат АҚШ фуқароси бўлмаганлар ҳарбий маҳкамада суд қилинишини айтган. Аммо президент маълум шарт-шароитларда қарорини ўзгартириши ҳам мумкин.
XS
SM
MD
LG