Линклар

БМТнинг навбатдаги атроф-муҳит саммитига тайёргарлик.

  • Ҳасанжон

БМТнинг август ойига белгиланган саммити атроф-муҳитни сақлаш ва айни пайтда камбағалликни камайтиришга мўлжалланган. Европа Иттифоқининг атроф-муҳитни сақлаш бўйича мутасадди раҳбари Маргот Вўллстром бу нореал эканини маълум қилди. Вўллстром ҳаракатнинг лойиҳа дастури кичикроқ ва аниқроқ бўлиши кераклигини айтди. Барқарор Тараққиёт номи остида Жанубий Африка республикасининг Йоханнесбург шаҳрида ўтадиган учрашув БМТ томонидан уюштирилган энг йирик анжуман бўлади. Чунки унда дунёдаги 60та давлат раҳбарлари ва 60.000 делегат қатнашиши кутилмоқда.
Вўллстром Индонезиянинг курорт Бали оролига келаётган дунё давлатларининг 120 нафар вазирлари билан бирга бўлажак саммитга тайёргарлик кўради. Йоханнесбург саммити 26 август куни очилади. Дунё лидерлари учрашуви кун тартибига атроф-муҳитни сақлаш масалаларини биринчи маротаба киритган дастлабки мана шундай саммит бундан 10 йил олдин Рио де Жанейро шаҳрида бўлиб ўтган эди. Атроф-муҳитни сақлаш фаоллари бой давлатларни дунёдаги 1.2 миллиард аҳоли яшаётган камбағал давлатларга ёрдам кўрсатишни ортга суриб келаётганида аллақачон айблаган.
Вўллстром, саммитда кўриладиган муҳим масалалардан бири, 2015 йилга қадар дунёдаги камбағал давлатларида яшовчи аҳолини тоза ичимлик суви ва электр қуввати билан таъминлаш масаласи бўлишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG