Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:17

Япония Киото шартномасини тасдиқлади.


4 июн куни Япония 1997 йилда БМТнинг иқлим исиши олдини олишга бағишланган анжуманида имзолаган Киото шартномасини тасдиқлади. Япония ҳукумати бошқа давлатлар, жумладан Россия ва АҚШни ҳам худди шундай йўл тутишга чақиришини айтди.
Россиянинг келаси йил охиригача ушбу келишувга қўшилиши эҳтимолдан йироқ эмас. Япония ҳукуматининг Киото протоколини тасдиқлагани, глобал иқлим исишининг олдини олишга қаратилган ушбу келишувни амалга тадбиқ эта бошлаш йўлидаги сўнгги қадамлардан бири бўлади. Эллик бешта давлат дунё иқлими исишига сабаб бўладиган газларнинг 55 фоизини атмосферага чиқаради. Киото протоколини амалда бажариш шарт бўлиши учун уни шу давлатлар тасдиқлаши лозим. Ҳозирча хужжатга ўттиз тўққиз давлат имзо қўйган ва уларнинг барчаси уни тасдиқлаши керак. Бироқ глобал иқлим исиши ва об ҳаво ўзгаришига сабаб бўлаётган зарарли газларни атмосферага энг кўп чиқараётган АҚШ ҳозирча Киото протоколини тасдиқлашни рад этмоқда.
XS
SM
MD
LG