Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:38

АҚШ Киото шартномасига қўшилишдан бош тортмоқда.


АҚШ президенти Жорж Буш ўз маъмуриятидаги Атроф-муҳитни сақлаш агентлиги томонидан глобал илиқлашувнинг салбий оқибатлари ҳақида эълон қилинган ҳисоботдан ўзини нари тутишга ҳаракат қилди. Ушбу хисоботда қаттиқ ёқилғи – аввало нефт, бензин ва кўмир ёқилғисидан чиққан тутунлар ер шари атрофини ўраб, иссиқлик сақланиб қолишига сабаб бўлиши билдирилган. Бу дунёнинг турли минтақаларида қурғоқчилик, гармсел юз бериши воқеаларини кўпайтиради, шунингдек, АҚШда ҳавонинг ифлосланишига олиб келади. Глобал илиқлашувнинг ижобий томонлари эса, иқлим исиса экин ҳосилдорлиги ортади ва ўрмонлар тезроқ ўсади. Ҳисоботда 1997 йилда Киотода имзоланган протоколда назарда тутилганидек, зарарли газлар ҳажмини кескин камайтириш тавсия этилмаган. АҚШ президенти Жорж Буш: “Бюрократия тузган хисоботни ўқиб чиқдим. Мен Киото шартномасини қўллаб қувватламайман” деди.
АҚШ президенти Киото шартномаси талабларини бажариш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушиши боис уни АҚШ қабул қила олмаслигини айтди: “Киото шартномаси АҚШ иқтисодиётига катта зарар етказади ва биз уни қабул қила олмаймиз. Мен ўзимиз таклиф қилган танловни хусусан биз ўз иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз ва айни пайтда теҳнологияларни такомиллаштириш орқали атроф муҳитни яхшилаш тарафдоримиз”.
XS
SM
MD
LG