Линклар

Европа иттифоқининг ноқонуний иммиграцияга қарши кўраётган чоралари.

  • Ҳасанжон

30 май куни Европа иттифоқига аъзо давлат вазирлари аэропортларда ноқонуний иммигрантларга қарши чора кўриш мақсадида биргаликда назорат олиб боришни таклиф қилдилар. Шуни эслатиб ўтиш лозимки Иттифоққа аъзо 15та давлатда бу муаммо тобора кучайиб бормоқда.
2007 йилга қадар умумий чегара қўриқчиларини яратиш ва уларни барча аъзо давлатлар молия билан таъминлаши лойиҳасини амалга ошириш имконияти Италия, Испания, Белгия, Германия ва Франция томонидан ўрганиб чиқилди. Чегараларни қўриқлаш ҳақидаги ушбу лойиҳага миллий суверенлик масаласи соя солмоқда. Қисқа қилиб айтганда иммиграция ва одамларни яширинча бошқа давлатларга олиб ўтиш ишига барҳам бериш режасига, умумий қонун яратиш, маълумот алмашиш ва тезкор полиция қисмларини тузиш таклифи киритилган.
Лойиҳага тайёргарлик доирасида 20та давлат биргаликда 25 апрелдан 21 майга қадар Европанинг 25та аэропортида биргаликда амалиёт ўтказди. Бунинг натижасида 4.589 нафар ноқонуний иммигрант қўлга олинди ва таҳминан 1.000та қалбаки хужжат топилди. Иммигрантлар асосан Хитой, Эквадор, Ангола, Бразилия, Нигерия ва Сенегал фуқаролари бўлган.
XS
SM
MD
LG