Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:59

Юнонистон хуқуқни ҳимоя қилиш органларининг контрабандага қарши кураши.


Юнонистон шимолида жойлашган Тессалоники суди ҳалокатга учраган Украина кемаси матросларини 1.5 млн қутидан ортиқ сигаретани контрабанда қилишга урингани учун тўрт йилга озодликдан маҳрум қилди. Боливия байроғи остида сузиб кетаётган “Пена” кемаси Эгей денгизининг шимолий қисмидаги Тассос ороли яқинидаги саёз жойга тўхтаб қолган. Юнонистон хуқуқни ҳимоя қилувчи орган вакиллари 22 май куни кемани қутқариш пайтида унинг бортидаги сигареталарни топганлар. Шундан сўнг экипажнинг олти аъзоси қўлга олинган. Кавала шахридаги суд кема ошпазини айбсиз, деб топиб, уни озод қилди. Беш нафар Украина фуқароси эса Кавала қамоқхонасига жўнатилди. Сегареталар кема бортидаги тўртта юк машинасига ортилган атир упа қутилари орқасига яширингани фош бўлган. Ҳукумат вакиллари ушбу контрабанда маҳсулоти нархи 3 млн 150 минг долларни ташкил этишини маълум қилдилар. Кема Болгариянинг Бугас портидан Юнонистонни айланиб ўтиб Монтенегронинг Бар портига боришни режалаштирган. Шуни эслатиб ўтиш лозимки, Юнонистон сигарета импорти учун юқори солиқ нарҳи белгиланган Европа иттифоқи давлатларига яширинча арзон нархда сигарета олиб келинадиган йўлда жойлашган.
XS
SM
MD
LG