Линклар

Грециядаги Аристотель университети мутахассислари глаукома касаллиги кенг тарқалган ошқозон инфекцияси билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақидаги ҳулосага келишди.


Бек Нормуҳаммад

Бу ҳулосага глаукома билан оғриган 40 га яқин бемор билан ўтказилган клиник тажрибалар натижасида келинди. Беморларнинг деярли барчасида ошқозон ва ўн икки панжали ичак яллиғланишига олиб келадиган Helicobacter pillory микроорганизми топилган. Беморларнинг бир қисмини докторлар антибиотиклар билан даволаб, организмларида барктерияларнинг тўла йўқ бўлишига эришганлар. Уларнинг барчасида кўриш қобилаяти яҳшиланиб, кўз босими анча пасайган. Бироқ антибиотиклар берилмаган беморларнинг аҳволида ҳеч қандай ижобий ўзгариш содир бўлмаган. Ушбу тажрибаларга оид маълумотлар Achives of Internal Medicine журналида чоп этилди.
XS
SM
MD
LG