Линклар

Буюк Британия ва АҚШ олимлари динозаврларнинг йўқолишига доир яна бир “метеорит” гиопотезасини илгари суришди.


Бек Нормуҳаммад

Динозаврлар ер юзидан 65 миллион йил муқаддам, сайëрамизга йирик астероид урилиши нарижасида йўқолгани аллақочон исоботланган нарса.
Кўпчилик мутахассисларнинг фикрига кўра, урилиш натижасида атмосферага йирик миқдорда чанг кўтарилиб, глобал совуқлашув жараëни бошланиб кетган. Бироқ Шеффилд университети хдимлари пенсильваниялик ва техаслик ҳамкасблари билан биргаликда ҳароратнинг тушиши жараëнидан сўнг, кескин илиқлашув бошлангани ҳақидаги ҳулосага келишди. Ана шу илиқлашув динозаврларнинг тақдирини узил кесил ҳал қилган. Ушбу моделга кўра, Юкотан яриморолига урилган метеорит улкан майдонда оҳак жисмларини куйдириб юборган. Натижада бир неча триллион тонна корбонат ангидрид гази атмосферага кўтарилган. Иссиқҳона эффекти натижасида сайëрадаги ўртача ҳарорат етти-саккиз градусга ошган. Бу эса ўз навбатида кўплаб турдаги ҳайвон ва ўсимликларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келган.
XS
SM
MD
LG