Линклар

logo-print

САККИЗЛИК ГУРУҲИ АФРИКАГА ËРДАМ БЕРАДИ


Абдулла Искандар Source: German Press, RFERL

Мазкур саммитда Африкадаги минтақавий рахбарлар қашшокликни енгиб ўтишга ёрдам берувчи режани тақдим қилдилар. Беш нафар африкалик рахбар "Африкани ривожлантириш сари хамкорлик" дастури доирасида Ғарб давлатлари билан янги алоқалар ўрнатиш устида иш олиб боришади. Улар сиёсий ва иқтисодий ислохотлар ўтказиш тарафдори эканликларини айтиб, Қитъадаги қонли можароларни тўхтатишга ваъда беришган. Бунинг эвазига Африка рахбарлари "катта саккизлик" давлатлари томонидан савдо чекловларининг бекор қилинишига эришишмоқчи. Шунингдек, улар ўзларига молиявий ёрдам кўрсатилишини хамда ташқи қарзларининг катта қисмидан воз кечилишини сўрашмоқда Нигерия президенти Олусегун Обасанë шундай гапиради , Aфрика янгиланишларга муҳтож, Африка жонланишларга муштоқ. Аминманки кўрсатилажак ëрдамлар Африканинг қашшоқ давлатларини тараққиëт ирмоғига олиб ўтади. "Америка президенти Буш учун саммитда Африка мавзуси тушиб бораëтган обрўсини тиклаб олиш учун айни муддао бўлди. Америка қўшма штатлари Африкалик оналарнинг ўз болаларига Спид касалини юқтиришини олдини олиш дастурига 500 миллион доллар маблағ ажратадиган бўлди. Шу ўринда ҳар куни Африка қитъасида 2минг нафар гўдак ўз оналарини эмаëтиб спидга дучор бўлаëтганини эслаб ўтиш лозим бўлади. Африкани чулғаëтганСпид эпидемиясининг кўламидан даҳшатга тушган Америка конгреси бу маблағни зудлик билан тўлайдиган бўлди. Умуман мутаҳасислар саммит чоғида Генуя синдроми кузатилганига урғу беришмоқда. Агар эсингизда бўлса Генуядаги анжуман чоғида Антиглоболистлар томонидан тўпалонлар уюштирилган ва Aфрикадаги муаммолар ечими юзасидан қатор талаблар илгари сурилган эди. Саммит бу сафар айнан ўша антиглоболистлар кўтарган масалалга алоҳида эътибор қаратмоқда. Умуман анжуман доирасида кўрилган масалаларнинг тенг ярмиси Африка қитъасига тегишли бўлди. Пайшанба куни эса бутун кун давомида Қора қитъа масалалари кўрилди. Пайшанба куни саккизлик раҳбарлари ўтирган оромкурсилар қаторига яна олтита кресло жойлаштиришга тўғри келди. Бу креслолар Жанубий африка республикаси, Сенегал, Нигерия Миср ва Жазойир президентларининг ўтириши учун мўлжалланди. Айнан пайшанба куни жазирама африкадан узоқда дунëнинг салқин ва оромбаҳш гўшаси, Тоғлар орасидаги Алберто музофотида Африка учун ҳаракат режалари ишлаб чиқилди. Британия бош вазири Тони Блеер Африка ҳалқларига ëрдам режалари борасида шундай гапиради. "Ўйлашимча, дунëнинг саккиз ривожланган давлати тарафидан Африкага кўрсатилажак ëрдамларнинг муҳим жиҳатлари бу ерда келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантириш ва энг муҳими бу ерларда бошқарув тизимлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишдан иборат". Aнжуманнинг катта шаҳарлардан олис, овлоқ бир масканда ўтаëтганлиги туфайли саммит ортиқча тўс тўполонларсиз кечди. Шу ўринда ҳавфсизлик тадбирларининг баъзи бир тафсилотларига тўҳталсак. Душанба куни курорт шаҳри бўлган Кананаскисда дам оаëтган туристлардан ҳушмомулалик билан шаҳарни тарк этиш талаб қилинди. 1988 йили қишки олимпиада ўтган Калгари шаҳри яқинидаги майдонга 200 та контейнер уй вақтинча жойлаштирилиб бу уйларда саккизлик анжумани ҳавфсизлигини таьминлаëтган 5минг нафар миршаблар истиқомат қилди. Олдинги саммит чоғида Генуяда бўлгани каби тартибсизлик ва тўполонлар бўлмаслиги учун Канада Бош вазири Жан Кретен таклифига кўра йиғилиш трансканада маогистралидан 20 километр узоқда, Калгари ғарбидан тоғ сўқмоқлари бўйлаб юрилса 80 километр йўл босишга тўғри келадиган Кананаскис қишлоғида бўлиб ўтди. Бу овлоқ қишлоқда бор- йўғи учта меҳмонҳона бор ҳолос Жимитдай қишлоқ бутун саммит давомида ҳарбий учоқлар ëрдамида осмондан туриб қўриқланди. Бу қишлоқда ўтаëтган саммит ҳаражатлари 300миллион америка долларидан ошиб кетди. . Антиглобалистлар шунча пулни беъмани йиғилишлар ўтказишга сарфлагандан кўра муҳтожларга берса бўлмасмиди деган фикрни билдирмоқдалар. Бу фикр Ўтган ҳафтада Калгари шаҳрида саммитга алтернатив тарзда ўтказилган олти милиард гуруҳи мажлисларида ҳам янгради. Шунингдек Канада пойтаҳти Оттава шаҳри кўчаларида минглаб норозилар еттиликдан Россия қўшилгандан кейин саккизликка айланган саммитнинг гўрига ғишт қаладилар. Лекин глоболизмнинг энг ашаддий душманлари ҳам дунëнинг саккизта етакчи давлатларнинг Африкага ëрдам беришга қарор қилганлиги, мусбат бир ҳодисалигига тан бермоқдалар.
XS
SM
MD
LG