Линклар

Бугун Боку шаҳрида Грузия, Украина, Озарбайжон ва Молдова ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.


Ўтган ойи Ўзбекистон ГУУАМ ўз олдига қўйган вазифаларни бажармаëтганини билдириб, иқтисодий ташкилотдан чиққанидан бери бу гуруҳнинг биринчи учрашувидир. Украина ташқи ишлар вазири Антоли Зленконинг бугунги учрашувдан сўнгра айтишига кўра, у ва унинг ҳамкасблари Ўзбекистоннинг ГУУАМдан чиқиб кетгани ташкилотнинг аҳамиятини камайтирмайди, деб ўйлайдилар. Бу ерда шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, ўтган хафтада Зленко, “Ўзбекистон ГУУАМдан чиққани хақдаги маълумотлар нотўғри талқин этилган, яъни Ўзбекистон ГУУАМдан вақтинчалик чиқиб, кейин ташкилотга қайтиб кирди”, деган эди. Бугун Грузия ташқи ишлар вазири Иракли Менагаришивили Ўзбекистон провардида ГУУАМга қайта қўшилишига ишонишини айтди. Ташқи ишлар вазирлари 19-20 июл кунлари Ялта шаҳрида ўтказилиши белгиланган ГУУАМ давлат бошлиқлари самитининг кун тартиби тўғрисида келишиб олдилар. Президентлар бу 4 мамлакатда эркин савдо зонасини ташкил қилиш масаласини кўриб чиқадилар.
XS
SM
MD
LG