Линклар

Германиянинг жанубий Констан кўли атрофида 800 дан ошиқ қутқарувчи ишчи қидирув ишларини олиб боришмоқда.


Кеча тунда бу жойда Бошқирдистон ҳаво йўлларининг йўловчи учқучи ва юк ташийдиган Боинг учқичи ҳавода бир-бирига урилиб ерга қулаб тушди. Бугун туш пайтигача 26 жасад топилди. Россия расмийларининг айтишларича, йўловчи учқичи ичида бўлган 69 одам ва юк ташувчи учқич ичида бўлган 2 учувчининг ўлимига Европалик диспетчерлар жавобгар бўлишлари мумкин. Швейцария диспетчерларининг қайд этишларича, Россия йўловчи учқичининг учувчилари баландликни пасайтириш тўғрисида берилган кўрсатмаларга жуда секин жавоб беришган.
Россия учқучида бўлган йўловчилар жумладан 52 бола ва ўспиринлар Бошқирдистон республикасидан Испанияга дам олишга кетишаëтган эди.
XS
SM
MD
LG