Линклар

Америка ҳарбийларининг айтишларича, Афғонистон фуқароларининг ҳалок бўлишига олиб келган кечаги бомбардимон янглиш бўлгани хақда гапиришга ҳали вақт эрта.


Бугун қуролли кучлар матбуот вакили, полковник Рожер Кингнинг айтишига қараганда, АС –130 русумидаги ҳарбий учқич Ўрузгон вилояти устидан учиб ўтаëтганида қуруқликдан қилинган ҳужумни душман кучлари ўқ узаяпти, деб ўйлаган. Шундан кейин учувчи ëрдам сўраган ва Б-52 русумидаги учқич танланган нишонларга 7 та бомба ташлаган. Афғонистонлик гувоҳларнинг айтишларича, тўйда ҳавога ўқ узилганидан кейин бомбардимон содир бўлган. Хабарларга кўра, камида 40 нафар Афғонистон фуқароси, шу жумладан аëллар ва болалар қурбон бўлишган. Кўплаб кишиларга тан жароҳати етган. АҚШ ҳарбийлари ҳалок бўлган фуқароларнинг яқинларига таъзия изҳор қилишди. Афғонистоннинг ўтиш даври ҳукумати расмийлари ва АҚШ ҳарбийлари фалокат сабабларини текширишмоқда.
XS
SM
MD
LG