Линклар

Слободан Милошевич хаста бўлгани туфайли 2 ҳафта танафусга чиқилганидан кейин бугун собиқ Югославия президентининг суд иши қайта бошланди.


Илгарироқ БМТ трибунали матбуот вакили Милошевич шамоллаб қолганини айтган эди. Феврал ойи бошидан бери Милошевичнинг хасталиги сабабли суд иши бир неча марта кечиктирилди. Милошевич Хорватия, Босния ва Косово урушлари мобайнида қирғин-баротлар содир этилгани учун суд қилинмоқда. У Хаага яқинидаги БМТнинг уруш жиноятлари бўйича трибуналида ушлаб турилмоқда.
XS
SM
MD
LG