Линклар

1 АВГУСТДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ВА ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ


Ўзбекистон президенти фармонига биноан¸жорий йилнинг 1 августидан бошлаб иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори оширилади. 1 июл куни эълон қилинган фармонда ёзилишича¸республика аҳолисининг турмуш даражасини янада ошириш ва фуқароларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш мақсадида 2002 йилнинг 1 августидан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, барча турдаги пенсиялар ва ижтимоий нафақалар, олий ўқув юртлари талабаларининг, ўрта махсус, касб-ҳунар билим юртлари ўиларининг стипендиялари 1,15 баравар оширилади.
Фармонда қайд этилишича¸1 августидан Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи ойига 4535 сўм¸ ёшга доир пенсиялар ойига 8970 сўм¸ ягона тариф сеткаси бўйича бошланғич (нулинчи) разряд ойига 4535 сўм¸ болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа ойига 8970 сўм¸ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ҳамда меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 5435 сўм миқдорида белгиланади.
Кекса ёшдаги фуқароларга кўра¸пенсия ва иш ҳақининг оширилиши нарҳларнинг-да кўтарилишидан даракдир. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ходимининг Озодлик мухбирига айтишича, чиндан ҳам иш ҳақи ва пенсияларнинг кўтарилиши Ўзбекистонда нарҳ-навонинг ошишига туртки бериши мумкин. Айрим кузатувчилар фикрига кўра¸маош¸пенсиялар ва бошқа тўловларни ошириш йилнинг сўнгги чорагига қолдирилган конвертацияни жорий қилиш билан боғлиқ тадбирлар доирасида ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG