Линклар

Покистон расмийлари 14 июнь куни АҚШнинг Карачидаги консулхонасига хужум уюштирган покистонлик террорчиларни "Ал-Қаида" ташкилоти молиялаган, деган маълумотга эга.


Ўшанда содир этилган портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлган эди.
Бу ҳақда бугун Покистон ички ишлар вазири Мойнуддин Хайдар хабар берди.
Покистон полициясига кўра, мазкур террористик хуружга "Лашкари Жангви" экстремистик гуруҳининг алоқаси бор. Бу ташкилот аъзолари америкалик журналист Дэниэль Перлнинг ўлимига ҳамда Карачида 8 май куни содир этилган ва 8 франциялик, 3 покистонликнинг ўлимига сабаб бўлган жиноятларга алоқадорликда гумон қилинмоқдалар.
XS
SM
MD
LG