Линклар

АҚШ президенти Жорж Буш Халқаро жиноятлар бўйича маҳкама таъсис этилиши туфайли пайдо бўлган зиддиятли вазиятни хал этиш учун барча чораларни кўраётганлиги тўғрисида баёнот берди.


Милуоки штатида қилган чиқиши чоғида Буш яна бир бор ўз маъмуриятининг мазкур халқаро ташкилотнинг тузилишига рози эмаслигини изҳор этди. У чет давлатлардаги тинчлик сақлаш амалиётларида иштирок этаётган барча америкаликларга жиноий жавобгарликдан иммунитет берилиши тўғрисида Хавфсизлик кенгаши резолюциясини олишга ҳаракат қилаётганини билдирди.
Душанба куни тузилган Халқаро жиноятлар бўйича маҳкама америкалик тинчлик сақловчи кучларнинг хусусан, Боснияда бундан буён хизмат қилишини савол остида қолдирди.
XS
SM
MD
LG