Линклар

Туркия бош вазири Булент Эжевит соғлиги билан боғлиқ муаммолар бўлишига қарамай истеъфога кетиш нияти йўқлиги ҳақида баёнот берди.


Бугун Туркия матбуотига интервью берган 77 ёшли Эжевит, истеъфоси мамлакатда сиёсий бўҳрон пайдо қилиши ва муддатидан илгари сайловларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирланаётганини баён этди.
Етакчи коалицияни 2004 йилнинг апрелида ўтказилиши режалаштирилган парламент сайловларигача сақлаб қолиш ниятида эканлигини билдирди Эжевит.
Сўнгги икки ой ичида Туркия бош вазирини икки бор касалхонага ётқиздилар.
XS
SM
MD
LG