Линклар

Сўнгги хабарларга кўра, Германиянинг жанубида юз берган авиаҳалокат пайтида самолётлар тўқнашуви эҳтимоли ҳақида автоматик тарзда огоҳлантириб турувчи Цюрих аэропортидаги система режадаги профилактика учун ўчириб қўйилган.


Бу ҳақда бугун Швейцариядаги "Скайгад" авиадиспетчерлик компанияси вакили Патрик Хееб баёнот берди. Одатда бундай системалар ҳаво қатнови у қадар тиғиз бўлмаган тунги соатларда ўчириб қўйилади. Россиялик учувчига курсни ўзгартириш тўғрисидаги кўрсатма Швейцария диспетчери томонидан Россия самолёти ва Ди-Эйч-Эл компанияси самолёти курслари кесишишидан 50 секунд аввал берилган. Россиялик учувчи тўқнашув юз беришига 25 секунд қолган пайтда берилган иккинчи огоҳлантиришга жавоб берган холос. Тўқнашув эҳтимоли ҳақида огоҳлантирувчи системанинг ўчириб қўйилиши ҳалокатга сабаб бўлган бўлиши мумкин ёҳуд мумкин эмаслиги ҳақида Хееб бир нарса демади.
XS
SM
MD
LG