Линклар

logo-print

Бугун Америкада мустақилик куни нишонланмоқда.


11 сентябр воқеаларидан сўнг илк бор байрам қилинаётган ушбу кунда АҚШ ҳукумати содир этилиши гумон этилаётган террорчилик ҳаракатларининг олдини олиш бўйича хавфсизлик чораларини кучайтирган. Оқ уй матбуот вакили Ари Флайшернинг маълум қилишича, АҚШнинг ҳарбий учқичлари Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқа йирик шаҳарлар ҳаво бўшлиғини қўриқлаб боради. Флайшер сўзларига қараганда, мамлакатда мустақиллик байрами муносабати билан ўтказилаётган турли тадбирлар террорчилар учун нишон бўлиш эҳтимоли бор. Кеча АҚШ давлат департаменти ҳориждаги америка фуқароларини 4 июл куни ҳам ҳар қандай террорчилик ҳаракатидан огоҳ бўлишга чақирган эди.
XS
SM
MD
LG