Линклар

БМТ қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги вакили Филиппо Гранди шу кунларда Афғонистон шимолида фаолият олиб бормоқда.


Сўнгги пайтларда мазкур ҳудудларда қарама-қарши гуруҳлар ўртасида юз берган тўқнашувлардан сўнг вазият кескин ёмонлашди. Афғонистон шимолининг олти вилоятида маҳаллий ўзбеклар лидери Абдулрашид Дўстум ва тожиклар етакчиси Усто Муҳаммад Атто қўшинлари ўртасида жанглар давом этмоқда. БМТ вакили Рагнилд Экнинг "Озодлик" радиосига билдиришича, Филиппо Гранди Дўстум ва Атто Муҳаммад билан миллий озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан музокаралар олиб боради. Маълумотларга кўра шимолда озчиликни ташкил қилувчи миллат вакилари жангари гуруҳлар тазйиқига учрамоқда. Илгари БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича олий комиссарлиги қочқин афғонларни мазкур ҳудудларга юбормаслик қарорини қабул қилган эди.
XS
SM
MD
LG