Линклар

БМТ Бош котиби Кофи Аннан фикрича қуролсизланиш бўйича инспекторлар фаолияти Ироқда қайтадан йўлга қўйилиши мумкин.


Бу ҳақда Аннан Венада Ироқ ташқи ишлар вазири Нажи Сабри билан бўладиган музокаралар олдидан баён қилди. Ўз навбатида Нажи Сабри БМТ раҳбари билан бўладиган сўзлашувлар давомида Ироққа нисбатан 1990 йилда жорий этилган санкциялар бекор қилиниши масаласини ўртага ташлаш ниятида. БМТ раҳбари Кофи Аннаннинг таъкидлашича,
Ироқ қуролсизлантирилсагина унга жорий этилган жазо чоралари бекор қилиниши мумкин.
Шунингдек, учрашувда АҚШ ва Британия учқичларининг Ироқ ҳаво ҳудудидан учиб ўтишлари каби масалалар ҳам кўриб чиқилади. БМТнинг қуролсизланиш бўйича инспекторлари Ироқни 1998 йилда тарк этишган эди.
XS
SM
MD
LG