Линклар

logo-print

Германия жанубида авиаҳалокат рўй берган жойда 67 кишининг жасади топилди.


Сешанба куни Россияга қарашли Ту-154 русумли юк ташувчи самолёт Боинг-757 ҳаво лайнери билан тўқнашгани оқибатида 71 киши ҳалок бўлган эди. Ҳозирда ҳалокат рўй берган жойда германиялик ва россиялик мутахассислар иш олиб боришмоқда. Улар авиаҳалокат сабабларини аниқлашлари керак. Германия прокуратураси эса аллақачон швейцариялик диспетчерлар устидан тергов ишларини бошлаб юборди. "Скайгайд" диспетчерлик ҳизмати вакилларининг эътироф қилишларича, ўша тунда ҳақиқатан ҳам учишларни кузатиб борувчи автоматик тизим ишламаган. Ўша куни фақат бир диспетчер ишга чиққан холос. Ҳозирда бу хусусдаги гувоҳлар кўрсатмалари тингланмоқда.
XS
SM
MD
LG