Линклар

АҚШ Федерал қидирув бошқармаси ўтган кун Лос Анжелесда рўй берган қотиллик сабабларини ўрганишни давом эттиряпти.


Эслатиб ўтамиз пайшанба куни миср фуқароси Ҳошим Муҳаммад Ҳидоят Лос-Анжелес аэропортидаги Исроилнинг "Эл-Ал" авиаширкати шўбаси рўпарасида икки кишини отиб ўлдирган эди. Шундан сўнг хавфсизлик хизмати ходимлари қотилга қарата ўт очишга мажбур бўлишади. Федерал қидирув бошқармаси маълумотларига кўра, Ҳидоят икки тўппонча қурол ва пичоқ билан қуролланган бўлган. Олиб борилган суриштирувлар қотил террорчилик ҳаракати режалаганини истисно этмаяпти. Бироқ, унинг Қоҳирадаги яқинлари сўроқ қилингани ва Калифорниядаги уйида ўтказилган тинтувлар натижасида бу борада ашёвий далиллар топилмаган. Исроил транспорт вазири Эфраим Снех эса Лос-Анжелес фожеасини террорчиликдан бошқа нарса эмас, дея таърифлади.
XS
SM
MD
LG