Линклар

Бугун Ригада Шарқий ва Марказий Европанинг НАТОга аъзоликка номзод 10 давлати раҳбарларининг олий даражадаги учрашуви ниҳоясига етди.


Мазкур учрашув шу йилнинг ноябр ойида Прагада очиладиган НАТО саммити олдидан ўтказилди. Прага саммитида Шарқий ва Марказий Европанинг қатор давлатлари Шимолий Атлантика Харбий Иттифоқига қабул қилиниши режалаштирилмоқда. Кеча АҚШ президенти Жорж Буш ҳамда Буюк Британия Бош вазири Тони Блэрлар саммит иштирокчиларини видеоалоқа тизими орқали саммит иштирокчиларини олқишладилар. Рига учрашувида бевосита иштирок этаётган АҚШ Сенатидаги республикачилар етакчиси Трент Лотт, НАТО эшиклари демократия ва инсон ҳуқуқлари ғоялари билан ҳамфикр давлатлар учун очиқ, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG