Линклар

Германияда Боден кўли устида яқинда рўй берган авиаҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.


Ҳозирга қадар 69 йўловчининг жасади топилган. Қолган икки кишининг қолдиқларини топиш имкони бўлмаяпти. Ҳалокат юзасидан тергов ишларини олиб бораётган германиялик мутахассисларнинг ҳулоса қилишларича, самолёт экипажи билан алоқада бўлган швейцариялик ҳаводиспетчерлар учувчиларни йўналишни буришлари тўғрисида кеч огоҳлантирган. Терговчи Петер Шлегельга кўра, ҳозирча ҳулосалар турлича, ҳалокат юзасидан аниқ тўхтамга келингани йўқ. Бугун Москвада ҳукумат комиссиясининг мажлиси ўтмоқда. Унда россиялик экспертлар авиаҳалокат юзасидан ўзларининг ҳулосаларини тақдим этадилар. Шунингдек, ҳукумат комиссияси авиаҳалокат оқибатида қурбон бўлганларнинг оила-аъзоларига моддмй ёрдам бериш масаласини кўриб чиқиши керак. Қурбон бўлганларнинг кўпчилиги Бошқирдистонлик ёш болалар бўлган.
XS
SM
MD
LG