Линклар

logo-print

Бугун Япония императори Акихито рафиқаси ҳамроҳлигида Чехия пойтахти Прагага ташриф буюради.


Даставвал мартабали меҳмонлар Чехия президенти Вацлав Хавел билан учрашадилар, сўнгра улар Прага шаҳрининг диққатга сазовор жойларини бориб кўрадилар. Япония императори Акихито ўзининг Марказий Европа давлатлари бўйлаб сафари чоғида шунингдек Польша, Австрия ва Венгрияга ҳам ташриф буюради. Ташрифдан бош мақсад эса, Япония ва Марказий Европа давлатлари ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдир. Япония императори Акихито дунёдаги энг навқирон императорлик сулоласи вакили. Японияда эса давлат рамзи ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG