Линклар

Бугун Қобулда ўтиш даври ҳукумати вазирларидан бўлган Хожи Абдул Қодир ўлдирилган.


У бир вақтнинг ўзида Афғонистон раҳбари Хомид Карзайнинг ўринбосари ҳам эди. Қобулдаги "Озодлик" мухбирининг хабар беришича, қуролланган икки шахс Қодир кетаётган автомашинани ўққа тутган. Отишмалар чоғида вазир қўриқчиси ҳам ҳалок бўлди. "Рейтер" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, вазирнинг 10 нафар хавфсизлик ходими қўлга олинган. Қотиллик рўй берган жойда халқаро хавфсизлик кучлари вакиллари воқеа сабабларини ўрганмоқда. Вазирлик атрофлари ўраб олинган. Хожи Абдул Қодир – Афғонистоннинг "шимолий альянс" таркибидаги кўзга кўринган сиёсий арбобларидан эди.
XS
SM
MD
LG