Линклар

logo-print

Бугун Барселонада Орттирилган иммун тақчиллиги синдроми (ОИТС)га қарши кураш бўйича 14чи халқаро конференция ўз ишини бошлади.


Анжуманда врачлар, олимлар, сиёсатчилар, инсонпарварлик ташкилотларининг вакиллари ҳамда ОИТСга чалинган беморлар иштирок этмоқдалар.
Конференциянинг асосий мақсади ОИТСга қарши кураш бўйича БМТ идорасининг сўнгги ҳисоботини муҳокама қилишдир. Ҳисоботда ОИТС эпидемияси авж олаётгани таъкидланган.
Жаҳондаги мутахассисларнинг фикрича, агар ОИТСга қарши кураш бўйича кескин чоралар кўрилмаса, 2020 йилга бориб, бу касалликдан 68 миллион киши ўлади.
БМТ маълумотларига кўра, айни пайтда Марказий Европа ва осиёликларнинг миллион нафари Инсон иммун тақчиллиги вируси касаллигига чалинган.
XS
SM
MD
LG